Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КАМЮ

КАМЮ (Camns) Альбер (1913.7.11, Мондово, Жазоир — 1960.4.1, Вильблевен, Франция) — француз ёзувчиси. Экзистенциализм оқимининг йирик намояндаси. 2-жаҳон уруши йилларидаги Қаршилик ҳаракати қатнашчиси. Ижодий фаолияти 1937 й. дан бошланган. «Бегона» (1942) қиссаси, «Сизиф ҳақида асотир» (1942) фалсафий очерки, «Англашилмовчилик» (1944) ва «Калигула» (1945) драмалари — инсон ҳаётининг маъноси тўғрисидаги ўйлардан иборат. «Вабо» (1947) роман-рамзий ҳикояси Қаршилик ҳаракати ҳақида. Асарлари адабиёт ва фалсафани яна ҳам бирбирига яқинлаштирган. Камю «Исёнкор одам» (1951) фалсафий очерки, «Тубанлашув» (1956) қиссаси, «Салтанат ва сургун» (1957), «Швед нутқи» (1958) каби ҳикоялар тўплами муаллифи. Нобель мукофоти лауреати (1957). «Бегона» қиссаси ва «Вабо» романи Аҳмад Аъзам томонидан ўзбек тилига таржима қилинган (1995).

Next Article

КАМҚОНЛИК