КАН

КАН — Франциянинг шим. қисмидаги шаҳар, Нормандияда. Кальвадос департаментининг маъмурий маркази. Орн дарёси буйидаги порт. Канал орқали Ла-Манш бўғози билан боғланган. Ахолиси 117 минг киши (1999). Куйи Нормандия темир руда р-нининг саноат маркази Кан ва унинг атрофида металлургия, машинасозлик, тўқимачилик, кимё, цемент, ёғочсозлик, керамика саноати корхоналари мавжуд. Ун-т (1432 й. дан), нафис санъат музейи бор. 11 — 17-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган. Шаҳарга 11-а. да асос солинган.

Loading...