КАНАДА

КАНАДА (Canada) — Шим. Американинг шим. қисми ва унга ёндош о. лардажойлашган давлат. Майд. 9971 минг км2. Ахрлиси 31,59 млн. киши (2001). Пойтахти — Оттава ш. Маъмурий жиҳатдан 10 вилоят (province) ва 3 ҳудуд (territory)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Канада — Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибидаги федератив давлат. Амалдаги Конституцияси 1982 й. 17 апр. да кучга кирган. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироли (қироличаси), унинг номидан генерал-губернатор давлатни бошкаради. Киролича генерал-губернаторни Канада бош вазирининг тавсияси б-н, одатда, 5 й. муддатга тайинлайди. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни қиролича номидан генералгубернатор ва 2 палатали парламент (сенат ва жамоалар палатаси) амалга оширади. Ижроия ҳокимиятни қиролича номидан генерал-губернатор ҳамда бош вазир ва вазирлардан иборат ҳукумат амалга оширади (1993 й. дан бош вазир Жан Кретьен).

Табиати. Канада ҳудудининг ғарбий кисми тоғли, шарқий қисми текислик, шим. ва қисман шим.-шарқий соҳиллари пасттекислик, шарқий қирғоклари тик, ғарбий соҳили эса жуда баланд. Материкнинг ўрта қисми ва Канада Арктикаси архипелагининг материкка туташган жойи текислик ҳамда платодан иборат. Гудзон қўлтиғининг атрофи пасттекислик. Лаврентий кирлари, Марказий текисликлар, Буюк текисликлар бор. К. нинг ғарбий чеккасида Кордильера тоғлари, жан.шарқида Аппалачи тоғлари жойлашган. Уран, темир, никель, мис, рух, қўрғошин, олтин ва кумуш, тошкўмир, нефть, табиий газ конлари бор.

Иқлими — К. нинг кўп қисмида арктика ва субарктика, жан. да мўътадил, асосан, континентал иклим. Янв. нинг ўртача т-раси шим. да —30°, —35°, жан. да —18°, —20°, июлники шим. да 4—7° ва жан. да 16—18°. Ғарбий соҳилда йиллик ёғин 2500 мм дан ортиқ, шарқий соҳилда 1250 мм гача, марказий р-нларда 400— 250 мм, шим. да эса 150 мм дан кам.

Канадада дарё кўп, асосан, қор-ёмғир сувларидан ҳосил бўлади. Сан-Лаврентий (Буюк кўллари б-н), Финли—ПисРивер—Қуллар—Макензи (Кичик Қуллар, Атабаска, Катта Қуллар ва б. кўллар б-н), Боу—Саскачеван—Нельсон (Боу, Сидар, Виннипег ва б. кўллар б-н) дарё-кўл тизимлари Атлантика ва Шим. Муз океани ҳавзасига киради. 200 дан ортиқ йирик кўллари бор.

Канаданинг чекка шим. арктика сахроси бўлиб, онда-сонда лишайниклар ва б. ўтлар учрайди. Ундан жан. да тундра, сўнгра эса ўрмон-тундра зонаси жойлашган. Подзол ва ботқоқ тупроқларда оқ ва қорақарағай, америка тилоғочи ўсади. Жан.-шарқий чеккасидаги подзол ва қўнғир ўрмон тупроқларда игнабаргли ва кенг баргли дарахтлар бор. Текисликлардаги унумдор тупроқли ерларда деҳқончилик қилинади.

Канадада шим. буғуси, мушкли бука, оқ айиқ, қутб тулкиси, лемминг, қутб қуёни, каклик, бойқуш, лось, бизон, жайра, қоплон, бўри, қундуз ва б. ҳайвонлар яшайди. Дарё ва кўллари балиқларга бой. Миллий боғлари: Банф, Вуд-Баффало, Глейшер, Жаспер, Йохо ва б., вилоят боғлари ҳам бор.

Аҳолисининг V3 Қисми инглиз-канадаликлар (44%) ва француз-канадаликлар (28%). Туб аҳолиси — индейслар 533 минг ва эскимослар салкам 33 минг киши қолган. Канадада немислар, украинлар, итальянлар, голландлар, венгерлар, руслар ва б. хам яшайди. Расмий тиллар — инглиз ва француз тиллари. Француз-канадаликлар католик динида, инглиз-канадаликларнинг асосий қисми — протестант. Аҳолининг 78,6% шахарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Монреаль, Калгари, Торонто, Ванкувер, Виннипег, Гамильтон ва б.

Тарихи. Канаданинг қад. халқи — эскимос ва индейслар. 15-а. охирларидан Канадага европаликлар кела бошлаган. Французлар Пор-Руаяль ва Квебекка асос солдилар (1605—08). Квебек Янги Франция мустамлакасининг маркази бўлиб қолди. 17-а. нинг 20-й. ларида Канада ҳудудида биринчи Англия мустамлакаси — Янги Шотландия вужудга келди. 17-а. нинг 2-ярмидан француз-канадаликлар шаклланди. Етти йиллик уруш (1756—63) натижасида Буюк Британия Янги Францияни эгаллаб олди. 1791 й. Квебек 2 вилоят (Қуйи Канада ва Юқори Канада)га бўлинди.

Канада учун бўлган Англия-Америка уруши (1812—14) натижасида демократик ислоҳот ва ўзини ўзи бошқариш учун қаракат бошланиб кетди. Вилоятларда ислоҳот тарафдорлари («ватанпарварлар») партиялари тузилди. 1834 й. ислоҳот тарафдорлари Қуйи ва Юқори Канада парламентлари фаолиятини назорат остига олди. 1841 й. Юқори Канада билан Куйи Канада бирлаштирилди. 1848 й. К. ва Янги Шотландияда янги ҳукумат тузилди. 19а. ўрталарида Канадада т. й. лар қурилди, саноат ривожланди, 1867 й. Буюк Британиянинг Шим. Америкадаги мустамлакалари бирлаштирилиб, «Канада доминиони» номи билан федерация тузилди. Янги Шотландия, Нью-Брансуик, шим.-ғарбдаги ҳудудлар, Британия Колумбияси (1871) ва Принс-Эдуард о. (1873) Канада доминионига қўшиб олинди. Марказлашган давлат барпо этилиши миллий бозорнинг юзага келишига асос бўлди.

19-а. охири ва 20-а. бошларида Канада иқтисодиёти ривожланди. Ишлаб чиқарувчи саноат тез ўсиб, унинг маҳсулоти қиймати 1914—18 й. ларда 4 баравар ошди, аҳоли сони 64% кўпайди. Капитал ва и. ч. саноати йириклашди, 1900—17 й. ларда банклар бирлашиши натижасида уларнинг сони 36 дан 21 га камайди; банк ва саноат капитали қўшила борди. 1-жаҳон урушида К. Буюк Британия томонида қатнашди.

1-жаҳон уруши даврида Канада иктисодиёти мустаҳкамланиб олиши натижасида Канадада Англия таъсири сусайди ва таъсири кучайди. 1919—20 й. ги Париж конференциясида Канада сулҳ шартномаларини мустақил имзолади. Бошқа доми-нионлар билан бир каторда К. Миллатлар Лигасига вакил юбориш ҳуқуқини қўлга киритди.

1929—33 й. лардаги жаҳон иқтисодий бўҳрони натижасида саноат и. ч. 2 баравардан зиёд камайиб кетди. 1933 й. бошида ишсизлар 1,3 млн. кишидан ортди. Қ. х. маҳсулотларининг нархи ниҳоятда пасайиб кетиши натижасида 240 минг ферма барбод бўлди.

2-жаҳон урушида К. Буюк Британия томонида қатнашди. Канада антифашист давлатларни, биринчи навбатда, Буюк Британияни хом ашё, озиқ-овқат, қурол-яроғ б-н таъминлаб турди. Мамлакатда ҳарбий саноат ривожланди, янги тармоқлар: станоксозлик, синтетик каучук и. ч. ва б. вужудга келди. 1939—45 й. ларда саноат и. ч. 2,5 баравар ортди.

1960-й. лардан Канада ҳукумати ички ва ташқи сиёсатда миллий манфаатларни кўзлаб иш тута бошлади. Ҳукумат Канаданинг сиёсий мустақиллигини сақлашга, Лотин Америкаси, Осиё ва Европа мамлакатлари билан алоқаларни ривожлантиришга интилди. Кейинги йилларда Канадада миллий масала кескинлашди. Квебек партияси мазкур вилоятни алоҳида давлат қилиб ажратишни талаб қила бошлади. 1995 й. да Квебек суверенитети хусусида ўтказилган референдумда суверенитетга қарши бўлганларнинг 50,6% овоз олиши натижасида мамлакатнинг парчаланиш хавфи бартараф этилди. Канада — 1945 й. дан БМТ аъзоси. 1991 й. 25 дек. да ЎзР суверенитетини тан олди ва 1992 й. 7 апр. да у билан дипломатия муносабатлари ўрнатди. Миллий байрами — 1 июль — К. куни (1867).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Либерал партия, 1873 й. расмийлашган; Прогрессив консерватив партия, 1854 й. тузилган; К. Коммунисток партияси, 1921 й. вужудга келган; Квебек партияси, 1968 й. тузилган; Янги демократик партия, 1961 й. асос солинган; Квебек блоки партияси, 1990 й. тузилган; К. ислохрт партияси, 1987 й, тузилган; К. уюшмаси партияси, 2000 й. да тузилган. Касаба уюшмалари бирлашмалари — К. ишчилар конгресси 1956 й. тузилган, Миллий касаба уюшмалари конфедерацияси 1921 й. вужудга келган.

Хўжалиги. Канада — юксак тараққий этган индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 22%, қ. х. улуши 2,2%.

Саноати. Аҳоли жон бошига минерал хом ашё ва ярим фабрикатлар и. ч. жиҳатдан Канада тараққий этган кўпгина мамлакатлардан устунлик қилади. Никель, рух, кумуш, молибден рудалари, асбест, олтин, платина, ниобий, табиий газ, олтингурт қазиб чиқаришда, газетабоп қоғоз, алюминий, целлюлоза, тилинган бинокорлик ёғочлари и. ч. да дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Канадада кўмир, нефть, темир рудаси, вольфрам, уран (металл таркибидаги руда), калийли тузлар, олтингугурт қам қазиб чиқарилади. Йилига ўртача 490,8 млрд. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Торонто, Ванкувер ва Онтарио атрофида бир канча йирик иссиқлик электр ст-я ва АЭС бор. Асосий ГЭСлари Квебек, Онтарио ва Британия Колумбияси вилоятларида. Ишлаб чиқарувчи саноат да озиқ-овқат ва тамаки саноати’, қора ва рангли металлургия ҳамда металл ишлаш, транспорт машинасозлиги ва б. тармоқлар етакчи ўринда.

Машинасозлик ишлаб чикарувчи саноат маҳсулоти қийматининг 1/2 қисмини беради. Унинг асосий тармоғи — транспорт машинасозлиги (автомобиль, кема, авиация, вагон ва локомотивсо зли к). Бошқа саноат тармоқларидан қ. х. машинасозлиги, нефть ва газ саноати, кон, ўрмон ва целлюлоза-қоғоз саноати учун ускуналар и. ч. кор-хоналари яхши ривожланган. Машинасозликнинг асосий марказлари: Торонто, Монреаль, Уинсор, Гамильтон ва б. Кора металлургия Гамильтон, Су-Сент-Мари, Уэлленд ва Сидни ш. ларида, алюминий, рангли металлар и. ч. Арвид, Китимат, Норанд, Садбери, Томпсон, Трайлда тўпланган. Нефтни кайта ишлаш з-длари Монреаль ва Сарнияда жойлашган. Кимёвий ўғитлар, синтетик каучук ва пластмасса и. ч. ривожланган. Асосий марказлари: Сарния, Монреаль, Торонто, НиагараФоле ва Китченер. Ун тортиш, гўшт, балиқ-консерва ва ликёр-арақ и. ч. озиқовқат саноатининг асосий тармоқлари бўлиб, улар муҳим экспорт аҳамиятига эга. Енгил саноат тармоқларидан тўқимачилик, кўн-пойабзал ва тикувчилик нисбатан яхши ривожланган. Маҳсулотнинг ярми Монреалда ишлаб чиқарилади. Тилинган тахта, газетабоп қоғоз, картон и. ч. марказлари: Британия Колумбияси ва Квебек вилоятлари. Кишлоқ хўжалиги сермаҳсул, фермалари механизациялашган ва ихтисослашган. К-хга яроқли ерларнинг У4 қисмига яқини йирик хўжаликларга бирлашган. 70 млн. гектар ер фермалар билан банд. Деҳқончилик устун. Ғалла (буғдой, арпа, сули, маккажўхори), техника экинлари (қанд лавлаги, соя, зиғир, тамаки), ўт ва ем-хашак, саб-завот, картошка, рапс етиштирилади. Фермаларнинг 9/ю кисми электрлаштирилган. Дон хўжалиги ривожланган асосий жойлар: дашт вилоятлари, ай-ниқса, Саскачеван ва Манитоба. Етиштирилган буғдойнинг ‘/2 қисмидан зиёдроғи, арпа ҳосилининг ‘/3 қисми четгачиқарилади. Сут чорвачилиги Онтарио, Квебек ва Британия Колумбияси вилоятларида ривожланган. Чорвачилигида қорамол, чўчқа, қўй ва от боқилади. Қ. х. махсулотининг 60% га яқинини чорвачилик етиштириб беради.

Ўрмон хўжалиги Британия Колумбияси, Квебек ва Онтариода яхши ривожланган. Жаҳонда тайёрланадиган ёғочнинг ‘/ю К. га тўғри келади. Балиқ-чилик, ҳайвонотчилик, паррандачилик, мўйначилик ривожланган.

Транспорт и. 94,3 минг км т. й. ва 850 минг км автомобиль йўли бор. Дарё ва денгиз транспорти, шунингдек, Буюк кўллар, Лаврентий дарёсидаги сув йўллари муҳим аҳамиятга эга. Асосий портлари: Ванкувер, Сет-Иль, Монреаль, Тандер-Бей. Автотранспортининг аҳамияти (айниқса, шим. да) жуда катта. Асосий аэропортлари Монреаль, Торонто, Ванкувер, Виннипег ва Оттавада.

Канада четга автомобиль, қоғоз, буғдой, ёғочтахта, целлюлоза, никель, алюминий, нефть ва нефть маҳсулотлари, темир рудаси, мис, асбест, уран, калийли тузлар, табиий газ, мис, саноат жиҳозлари ва б. чикаради. Четдан машина ва саноат ускуналари ва моллари, кўмир, кофе, каучук, банан ва какао сотиб олади. Савдосотиқдаги асосий мижозлари: АКШ, Япония, Буюк Британия, Нидерландия.

1989 й. да Канада билан АҚШ ўртасида эркин савдо ҳақидаги битим кучга кириши ва 1992 й. да Шим. Америка эркин савдо минтақаси тўғрисидаги уч томонлама (АКШ—Канада — Мексика) битим имзоланиши билан Канада иқтисодиётининг Америка иқтисодиёти билан бирлашуви ва унинг Шим. Америка ягона иқтисодий макони таркибий қисмига айланиш жараёни тезлашди. Пул бирлиги — К. доллари.

Тиббий хизмати. Канадада врачлар 15 та тиббиёт мактабида тайёрланади, бу мактабларнинг аксарияти ун-тлар ҳузурида. Хот-Спрингс бальнеология курорти, Ньюфаундленд, Кейп-Бретон о. ларидаги, Нью-Брансуик вилоятидаги иқлимий стялар, Монреаль, Маскока кўли, Манитоба, Янги Шотландиядаги сил касалликлари шифохоналари маълум.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Канадада тарихан инглиз ва француз мактаби тизимлари таркиб топган. Инглизча тизим АҚШ мактаб тизимига ўхшаш: 12 й. лик умумий таълим мактаби 6 й. лик бошланғич, 3 й. лик кичик ўрта, 3 й. лик катта ўрта мактаблардан ёки 8 й. лик бошланғич ва 4 й. лик ўрта мактаблардан иборат. Квебек вилоятида французча таълим тизими: 6 й. лик бошлангич ва 5 й. лик ўрта мактаб ишлайди. 5—7 ёшдан 14 — 16 ёшгача бўлган болалар учун бепул мажбурий тўлиқсиз ўрта таълим жорий этилган. Давлатга карашли таълим бепул бўлган мактаблар б-н бир қаторда хусусий (пулли), асосан, диний ва этник гурухлар қарамоғидаги мактаблар хам бор. Улардаги дарслар ўша гуруҳлар тилида олиб борилади. Олий ўқув юртларида пул тўлаб ўқилади. Барча вилоятларда ун-тлар бор. Йириклари: Торонто, Ванкувер, Кингстон, Монреаль, Квебек ун-тлари. Илмий муассасалари: К. қироллик жамияти, Ижтимоий фанлар сохдсидаги тадқиқот кенгаши (ҳаммаси Оттавада), ўрмончилик ва қ. х. соҳасидаги бир қанча и. т. институтлари. Йирик кутубхоналари: Парламент, Халқ, Миллий, Миллий илмий (ҳаммаси Оттавада), Монреаль ва Торонтодаги халқ кутубхоналари, шунингдек, Торонто, Монреаль, Ванкувер ун-тлари ҳузуридаги кутубхоналар. Оттавада К. Миллий музейи, Миллий галерея, Миллий санъат маркази, Онтарио вилоятида Қироллик музейи, Торонтода Бадиий галерея, Монреалда Бадиий музей, Квебек ш. да Квебек вилояти музейи ва б. бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Канадада 114 та кундалик газ. ва 1200 та ҳафтанома нашр этилади. Этник гуруҳлар (немис, итальян, хитой ва б.) тилларида 300 га яқин газ. ва б. даврий нашрлар бор. Энг йириклари: инглиз тилида — «Глоб энг мейл» («Бутун дунё почтаси», кундалик газ., 1844 й. дан), «Торонто-стар» («Торонто юлдузи», кундалик газ., 1892 й. дан), «Газетт» (кундалик газ., 1778 й. дан), «Оттава ситизен» («Оттава фуқароси», кундалик кечки газ., 1845 й. дан), «Ванкувер сан» («Ванкувер қуёши», кундалик кечки газ., 1886 й. дан) ва б. Француз тилида — «Девуар» («Бурч», кундалик газ., 1910 й. дан), «Пресс» («Матбуот», кундалик кечки газ., 1884 й. дан), «Солей» («Қуёш», кундалик кечки газ., 1896 й. дан) ва б. «Канадиан лейбор» («Канада касаба уюшмалари», ойлик жур., инглиз ва француз тилларида, 1956 й. дан), «Маклинз Ка-нада’з уикли ньюсмэгэзин» («Канада Маклин янгиликлари», ҳафталик жур., инглиз тилида, 1905 й. дан) жур. лари чиқади. Канадиан Пресс Миллий ахборот агентлиги (1917 й. да ташкил этилган) бор. «Канадиан бродкастинг корпорейшн» — Сиби-си, Канада радиоэшиттириш ва телекўрсатув корпорацияси, 1936 й. да ташкил этилган. Ра-диоэшиттириш 1926 й. дан, телекўрсатув 1952 й. дан бошланган. Умуман 115 та теле ва 575 та радиост-я ишлайди.

Адабиёти. Канада туб жой аҳолиси (индейслар, эскимослар)нинг оғзаки ижодиёти авлоддан авлодга ўтиб келган. Канада адабиёти, асосан, инглиз (18-а.) ва француз (19а.) тилларида шаклланди. Рус, украин ва б. тилларда ҳам адабий асарлар нашр этилади. Индейслар ва эскимосларнинг оғзаки ижоди инглиз-канадалик ёзувчилар томонидан қисман тўпланди (20-а.). Шоира Полин Жонсон (1862—1913) бутун ҳаётини индейслар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларнинг афсоналарини адабий жиҳатдан ишлаб чиқишга бағишлаган. Умуман мустамлака қарамлигининг оғир шароити миллий адабиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилиб келди.

Инглиз тилидаги адабиёт дастлаб инглиз романтизми таъсирида ва унга таклидан ривожланган. Конфедерация шоирлари деб аталмиш романтиклар табиат гўзаллиги ҳақида асарлар ёздилар ва Канадада яшовчи турли миллат вакилларини бирлашишга даъват этдилар. 19-а. нинг 2-ярмида тарихий романчилик ривожланди. Ҳажвчи С. Ликок (1869—1944) ўз асарларида Канада шаҳарчалари аҳолисининг ахлоқи, пул ҳукмронлиги, «кичик» одамнинг ночорлигини тасвирлаб, жаҳонга машҳур бўлди. 20-а. бошларида адабий жур. лар, Канада адабиётининг дастлабки тарихи ва антологияси пайдо бўлди. Канада ёзувчилари уюшмаси вужудга келди (1921), у, асосан, инглиз-канадалик ёзувчиларни бирлаштирди. 20-а. нинг ўрталаридан инглиз тилидаги адабиётда канадаликларнинг миллий характери ёрқин намоён бўла бошлади. 40-й. лардан танқидий реализм ривожланди. Ф. Гров ёзган реалистик романларнинг қаҳрамонлари — меҳнат аҳли. Реалист ёзувчи М. Кэллехен асарлари одамшавандалик ва халққа раҳм-шавқат руҳи билан суғорилган. X. Мак-Леннан ўз асарларида Англия ва Франциядан келган канадаликларни бирдамликка чақирди («Икки ёлғизлик», 1945). 60—80-й. лардаги кўп асарларнинг мавзуи жамият турмушидаги чалкашликларга бағишланган. Канада муаммолари ва индейслар билан эскимосларнинг аҳволи каби масалалар Канада илғор ёзувчиларининг эътиборида турибди.

Француз тилидаги адабиёт. Канадада французлар ҳукмронлик қилган даврда диний мавзуларда асарлар ёзилди. 19-а. охирларида Канадада романтик шоирлар мактаби вужудга келди. Шоир Ж. О. Кремади ижоди Канада адабиётига француз романтик шеърияти руҳини киритди. Француз романтиклари, жумладан, В. Гюго таъсирида Л. О. Фрешетт, Л. П. Леме ўз асарларини яратишди. Ф. де Гаспенинг «Қадимий канадаликлар» қиссаси 19-а. нинг энг салмокли асаридир. 20-а. бошларида патриархал ҳаёт, деҳқонларнинг диндор бўлиши улуғланди. Л. Эмоннинг «Мария Шапдлен» романи мустамлака даври адабиётини ҳаётий тасвирлар билан бойитди. 30-й. ларда реализм ривожланди. 40-й. ларда ёзувчилар ижтимоий масалаларни ёрита бошлади. Р. Лемлен черков ходимларини сатирик тасвирлади («Қиялик этагида» романи, 1944); Габриель Руа «Тасодифий бахт» романида ишчилар ҳаётини кўрсатди. 50-й. лар насрида руҳий кечинмаларга, жамиятда кишининг ўзини бегона, ёлғиз ҳис этишига эътибор кучайди (И. Терио, Э. Клутье асарлари). Ю. Акен француз-канадаликларни миллий ифтихор учун курашга чорлади («Яқин кунлардаги вокеа»). Шоирлар 60—80-й. ларда замондошларининг ақлий ва ижодий ҳаётини акс эттиришга ҳаракат қилди. А. Гранбуа севги, ҳаёт ва ўлим мавзуларида асарлар езди.

Меъморлиги. Индейслар ертўла, вигвамчайлаларда, томи тери ёки ёғоч билан ёпилган уйларда яшаган. 17—19-а. ларда французлар Шарқий Канадага ўз анъаналари бўйича мустаҳкам деворли, томи тик нишабли уйлар, залли чер-ковлар (олд қисми 1—2 минорали), жамоат бинолари қуришни расм қилдилар. Шу даврда Ж. Демер, Т. Байарже каби меъморлар етишиб чикди. Канаданинг инглизлар босиб олган қисмида (18—19-а. лар) иморатларни синч ва тошдан классицизм услубида (меъмор Ж. Меррик) қуриш ривожланди. 19-а. ўрталаридан тўғри кўчали, кам қаватли уйлардан иборат шаҳарлар (Оттава, Монреаль, Торонто, Квебек) қад кўтара бошлади. Меъморлардан Э. Леннокс, Ж. Лайл лойиҳалари асосида қоришиқ услубда иншоотлар қурилди. 19-а. охиридан АҚШ меъморлиги таъсири кучайиб, баланд жамоат бинолари, меҳмонхоналар қуриш авж олди (Ф. Дарлинг, Ж. Пирсон каби меъморлар).

20-а. ўрталаридан эски шаҳарлар жадал суръатда қайта қурилиб, кенгая бошлади. Темир-бетон ва пўлатдан замонавий саноат ва жамоат бинолари (Торонтодаги Аннесис-Айленд кти ва ратуша бинолари, Монреалдаги Виль-Мари майдони, Жаҳон кўргазмаси, Олимпиада мажмуаси ва б.) қурилди. Шаҳарлар ягона лойиҳа асосида барпо этилди, корхоналар атрофида шинам турар жойлар қад кўтарди.

Тасвирий санъати. Канада ҳудудида индейс ва эскимослар санъати қадимдан ривожланган. Индейсларнинг қад. санъати ёғоч ўймакорлиги, тош, суяк, шохга нақш ўйиш, пат ва чиғанокдардан безаклар ясаш, қўл тўқимачилиги, жайра игнаси ва буғу жунидан кашта тикиш, расмлар солишдан иборат бўлган. 17-а. дан кейин эса Европа ва АҚШдан кўчиб келганлар ва уларнинг авлодлари бу ишга ҳисса қўшдилар. Эскимослар тош, суяк ҳамда ҳайвон шохларидан инсон ва ҳайвон ҳайкалчаларини ясаш билан шуғулланган. Европаликлар келиб ўрнашган пайтлардан бошлаб Канада тасвирий санъати Франция ва Англия санъати таъсирида ўзига хос тарзда ривожлана бошлади. 17-а. — 19-а. бошларида портрет чизиш ва диний рассомлик вужудга келди; ёғоч ҳайкалчалар, кумуш идишлар, акварель манзаралар яратилди. 19-а. ўрталарида деҳқонлар ҳаётини, вилоятлар кўринишлари ва индейслар турмушини тасвирлайдиган мўйқалам усталари (П. Кейн, К. Кригхоф, X. Уотсон, X. Уокер) ижод қилди. 20-а. да Ж. У. Моррис, Т. Томсон, Ж. Макдональд, А. Лизмер шимол кенгликларининг гўзал мафтункор табиатини тасвирловчи асарлар яратишди.

Замонавий Канада санъатида модернизм (А. Пеллон, Ж. Риопель) билан бир қаторда реалистик оким (Ж. Лемье, Т. Макдональд, Ф. Тейлор, Р. Пило) ҳам мавжуд. Дизайн ва амалий безак санъати (кандакорлик, гиламчилик, кулоллик) ривожланмокда. Халк, ижодида ёғоч ўймакорлиги, украин ироқиси, эскимослар ҳайкалтарошлиги алоҳида ажралиб туради.

Мусиқа қадимдан туб халқ ва кўчиб келган аҳоли турмушининг муқим қисми бўлган. Индейсларга хос жангчи, овчи қўшиклари, ишқий ашулалар шўх ва ифодали. 18-а. охирларигача, асосан, черков мусиқаси расм эди. 18-а. охирларидан концертлар берила бошлади. 19-а. бошларида ҳаваскорлар кучи билан опера спектакллари кўрсатилди. 19-а. нинг 2-ярмида профессионал мусиқани ривожлантириш учун шароит вужудга келди, мусиқа ҳаваскорлари жамияти тузилди. Канадада европалик мусиқачилар, АҚШлик опера труппалари ва симфоник оркестрлар концерт берди. Дастлабки мусиқа арбобларидан бири — К. Лавалле «О, Канада» миллий мадҳиясини яратди. 19-а. охири — 20-а. бошларида профессионал композиторлар ва мусиқачилар пайдо бўлди. 40-й. ларда мусиқа жадал ривожлана бошлади. Торонто, Монреаль, Виннипегда доимий опера труппалари, Онтариода миллий балет, Оттавада Мумтоз балет, Виннипегда Қироллик балети, турли шаҳарларда 30 га яқин доимий ишловчи оркестр бор. Канада мусиқа арбобларидан М. Блэкберн, Ж. Вайнцвайг, П. Меркюр каби композиторлар, Ж. Бодри, А. Бротт, П. Дерво каби дирижёрлар, Л. Маршал, Т. Стратас, Э. Жонсон, Л. Симоно каби хонандалар, Г. Гулд, И. Гендель каби созандалар машҳур. Канада композиторлар, муаллифлар ва ноширлар уюшмаси мавжуд. Канадада 8 та олий мусика ўқув юрти бор. Бир қатор шаҳарларда ун-тлар қошида мусиқа мактаблари, мусиқа ф-тлари очилган. 1965 й. дан Монреалда ҳар йили халқаро мусиқа фестивали ва мусиқачи-ижрочиларнинг танлови ўтказилади.

Театри. Индейсларнинг маросимларида халқ театр санъати унсурлари бор. Улар диний маросимларни ўтказишда ниқоб ва қўғирчоқлардан фойдаланишар эди. Профессионал театр 17-а. дан Квебек ва Акадия вилоятларида ривожлана бошлаган. П. Корнель, Ж. Расин, Ж. Мольер пьесалари қўйилган. 1606 й. да ПортРойялдаги «Нептун» театрида Лескарбонинг «Денгиз ниқоби» номли шеърий пьесаси саҳналаштирилди. Спектаклда индейслар билан французлар қатнашишди. 1774 й. да Галифаксда Канада ҳаётидан биринчи пьеса — «Акадиус ёки хилватдаги муҳаббат» саҳналаштирилди. 1825 й. Монреалда биринчи доимий театр очилди. Театр репертуарига Канада драматурглари — Ж. Кенель, Ч. Хевисиж, Ч. Мейр асарлари киритилди. Монреаль, Торонто, Виктория, Гамильтон, Виннипег ш. ларида театрлар ташкил этилди. 19-а. нинг 80-й. лари охиридан 1-жаҳон урушигача бўлган даврда кўчма профессионал театрлар авж олди. Квебек ва Галифакс театр труппалари таркибида АҚШ, Франция ва Англиядан келган актёрлар билан бирга канадалик актёрлар ҳам бор эди. Шу даврда «роуд» («йўл») деб аталган сайёр профессионал театрлар кенг таркалди. 20-а. нинг 20—30-й. ларида ун-тлар, мактаблар, клублар ва черковлар кршида кўплаб ҳаваскор труппалар ташкил этилди. 40-й. лар охирида йирик шаҳарларда профессионал театрлар пайдо бўлди. Монреалдаги «Ридо вер», Торонтодаги «Тиэтр Торонто», Эдмонтондаги «Цитадель» театрлари шулар жумласига киради. Уларда Шекспир, Мольер, Тургенев, Чехов ва б. нинг пьесалари қўйилади. Француз тилидаги театрларда миллий театр маданиятини вужудга келтириш жараёни кечаётир. Канадада М. Англии, У. Хьюстон, Р. Масси каби реж. лар, К. Коликос, Л. Грин, Щ. Кинг, Канада Рид каби актёрлар машҳур. Торонтода Миллий театр санъати мактаби, Альберта, Саскачеван, Куинс ун-тларида драма бўлимлари бор. «Канада театри» жур. (инглиз ва француз тилларида) нашр этилади.

Киноси. 1898 й. К. нинг «Мэсси-Харрис» кинофирмаси буюртмаси билан реклама фильми суратга олинди. 1900 й. да «Канейдиан байоскоп» кинофирмаси Канадага кўчиб келувчиларни қизиқтириш учун туркумли фильмлар яратди. Г. Брэдфорд томонидан 1903 й. бошлаб берилган «Канададаги ҳаёт» номли туркум фильмлар ҳам шу мақсадга хизмат қилди. 1906 й. Монреалда биринчи доимий кинотеатр очилди. 1914 й. Монреалда Канаданинг дастлабки бадиий фильми — «Эванжелина» (реж. И. П. Салли-вен, У. X. Ковано) суратга олинди. Faройиб шимол табиати ва эскимослар ҳаётига қизиқиб қолган америкалик реж. Р. Флаэрти «Шимол фарзанди — Нанук» қужжатли фильми (1922)ни суратга олди ва Канада ҳужжатли киносининг ривожига муносиб ҳисса қўшди. Канаданинг биринчи овозли фильми — «Викинг» (реж. В. Фрисселл, Ж. Мелфорд, 1931). Миллий кино санъатининг қарор топишига реж. Ж. Грирсон муҳим ҳисса қўшди. 1939 й. Кино масалалари бўйича миллий кенгаш ташкил этилди. У давлат йўли билан ҳужжатли фильмлар и. ч. ни бошқарди. 2-жаҳон уруши даврида «Жангдаги тотувлик» киносерияси шуҳрат қозонди. 1952 й. «Этьен Брюле, нобакор» деган биринчи рангли фильм яратилди. «Олтин шаҳри» (реж. К. Лоу), «Тинчлик давом этсин деб», «Денгиз билан чучук сув оралиғида» (реж. М. Бро) фильмлари яратилди. 1970—90 й. ларда дунё юзини кўрган фильмлар орасида «Мовий қиш» (реж. А. Бланшар), «Муаллимга нега ўқ отилди» (реж. С. Нарицанно), «Овчи» (реж. 3. Р. Делен), «Қари тулки» (реж. Ф. Борсос) каби бадиий фильмларни кўрсатиш мумкин. Канадада қизиқарли мультфильмлар ҳам яратилади. Статфорд, Монреаль, Ванкуверда халқаро кинофестиваллар мунтазам ўтказилади. Канадада 1400 кинотеатр, киноархив ва фильмотека бор. Канада кино академияси ҳар йили энг яхши фильмларга совринлар беради. Узбекистон — К. муносабатлари. Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар 1996 й. дан бир мунча оша бошлади. 1998 й. да Ўзбекистоннинг Канадага экспорти хизмат кўрса-тиш, қора металл ва ундан ясалган буюмларни юборишдан иборат бўлди. Узбекистон Канададан электр асбоб-ускуналари, пластмасса, ойна, полиграфия саноати маҳсулотлари, сут, гўшт ва балиқ маҳсулотлари сотиб олди. 1999 й. якуни бўйича мамлакатлар ўртасидаги товар айланма 15,68 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ўзбекистондан Канадага экспорт кескин ўсиб, ижобий сальдо 6,77 млн. АҚШ долларига етди. 1999 й. 17 июнда иккала мамлакат ҳукуматлари ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва сармоя солиғи тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳақида конвенция имзоланди.

Канаданинг турли компания ва нотижорат ташкилотлари Ўзбекистоннинг минерал хом ашё ва нефть-газ конларини ишга туширишда қатнашишга ғоят қизиқиб қарайди. Навоий вилоятидаги Тандир майдонини геологик жиҳатдан биргаликда ўрганиш тўғрисида 1998 й. окт. да Ўзбекистон Геол. ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан «Хеброн Фиорд Ресоурсес Инк» компанияси ўртасида тузилган шартномада Канада томони салкам 4,5 млн. АҚШ доллари сарфлаши кўзда тутилган. Компания мутахассислари белгиланган иш дастурини бажаришга киришди. Тошкент авиация и. ч. бирлашмаси Канаданинг «Пратт энд Уитни» компанияси б-н Ил-114 самолётлари учун PW-127 двигателларини етказиб бериш соҳасида бевосита ҳамкорлик қила бошлади. Ўзбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги Канаданинг «Нортел Телеком» компанияси билан 1993 й. дан буен ҳамкорлик қилиб келаётир. Кейинги 8 й. мобайнида ушбу компания билан жами 29 млн. АҚШ доллари қийматига эга бўлган 8 та шартнома амалга оширилиб, ЎзбекистонАмерика «Ўздунробита» қўшма корхонаси учун асбоб-ускуналар етказиб берилди.

ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Канаданинг бир қанча молия муассасалари билан алоқа ўрнатган. Икки мамлакат ўртасида таълим, фан ва техника соҳасида, жумладан, бир-бирларига талабалар, аспирантлар, ўқитувчилар ва мутахассислар юбориш, уларнинг малакасини ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. ЎзРда 2000 й. бошларида Канадалик сармоядорлар иштирокидаги 13 корхона рўйхатга олинган.

Loading...