КАНАЛИЗАЦИЯ — корхоналар, жамоат ва турар жой бинолари ҳамда аҳоли яшайдиган жойлардан чиқадиган оқова сувларни чиқариб ташлайдиган муҳандислик иншоотлари ва жиҳозлари мажмуи, шунингдек, бу сувлардан фойдаланиш ёки сув ҳавзаларига оқизишдан олдин тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирлари. Канализация тизимининг асосий қисмлари: канализация тармоғи, насос ст-яси, тозалаш иншоотлари ва оқова сувлар қўшимча тозаланадиган иншоотлар. Канализация т а р м о ғ и корхона ва турар жойлардан окрва сувларни олиб кетадиган қувурлар тармоғи; у ички ва ташқи Канализация тармоқларига бўлинади. Ички Канализация тармоғидан маиший ва и. ч. окрва сувларини бино ёки иншоотлар ташкарисига чиқариб ташлашда фойдаланилади. Унга оқова сувларни қабул қиладиган асбоблар (санитария асбоблари), стояклар, бинодан чиқариб юбориш қурилмалари киради. Баъзи корхоналарда окрва сувларни олдиндан тозалайдиган ускуналар ҳам ўрнатилади. Ташқи Канализация тармоғи турар жой бинолари, саноат объектларидан чиқадиган ифлос ва ёғин сувларни қабул қилиш ҳамда оқизиб юбориш учун хизмат қилади. У ховли ичи, квартал ичи ва кўча тармоқларига бўлинади. Бир неча Канализация линияларидан келган сувлар коллекторларга йиғилади, у ердан умумий Канализация тармоғига қўшилиб кетади. Канализация тармоғи трассаси иложи борича окрва сувлар ўз-ўзидан оқадиган қилиб ётқизилади. Агар бунинг иложи бўлмаса, насос станцияси ўрнатилади. У оқова сувларни босимли қувурлар бўйлаб ҳайдайди. Ўз-ўзидан оқадиган тармоқларга сопол, асбест-цемент ва пластмасса қувурлар, босимли тармоқларга чўян, темирбетон, асбест-цемент ва пластмасса қувурлар ишлатилади ва улар ернинг музлаш чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда имкони борича юза ётқизилади. Канализация тармоғини текшириб туриш ва тозалаш учун трассата Канализация қудуклари қурилади.
Бирлашган ва алоҳида Канализация тизимлари ҳам мавжуд. Бирлашган Канализация тизимида барча сувлар битта қувур орқали кетади. Алоҳида Канализация тизимида уй-жойлардан чиқадиган ёки окрва сувлар, ёғин сувлари учун алоҳидаалоҳида Канализация тармоқлари қурилади. Замонавий коммунал қурилишда, асосан, алохдца Канализация тизими қўлланилади. Саноат корхоналаридан чиқадиган сувлар тозалаш иншоотларида, кимёвий, биологик ва механик усуллар билан тозалангандан сўнггина умумий Канализацияга қўшилади. Марказлаштирилган Канализация бўлмаган жойларда ҳар қайси уй (ёки бир неча уй) учун маҳаллий Канализация тизими қурилади.
Канализация тизими қадимда Миср, Ҳиндистон, Рим, Юнонистонда қурилган. Юнонистон ва Римда анча мукаммал Канализациялар бўлган. Илгари Узбекистан ҳудудида ҳам Канализациялар ётқизилгани маълум (қ. Афросиёб). У пайтларда Канализацияда, асосан, сопол қувурлардан фойдаланишган. Замонавий Канализация тизими 19-а. дан бошлаб қурила бошланган. Канализация яшаш ва ишлаб чиқариш шароитларини яхшилашга, сув ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳамда табиатни муҳофаза қилишга имкон беради ва турар жойларни ободонлаштиришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.