КАНДЕЛА

КАНДЕЛА (лот. candela — шам) — Халқаро бирликлар тизими СИ да еттита асосий бирликлардан бири — ёруғлик кучи бирлиги; К. билан белгиланади. 1979 й. қабул қилинган. У 540-Ю12 Гц частотали монохроматик нурланиш чиқараётган, ёруғлигининг энергетик кучи кузатилаётган йўналишда 1/683 Вт/ср га тенг бўлган манбанинг ёруғлик кучи.

Ёруғлик кучи бирлиги турли даврларда турлича аталиб келинган. Мас, 1881 й. дан бошлаб ёруғлик кучи бирлиги шам деб аталган. Бир шам қотиш т-расидаги тоза платинанинг 1 см2 юзасидан нурланаётган ёруғлик кучига тенг.

Loading...