КАННИБАЛИЗМ

КАННИБАЛИЗМ (франц. cannibale — одамхўр) — одам гўштини одам ейиши. Тош даврининг энг қад. босқичида яшаган ибтидоий одамларга хос. Кейинчалик, озиқ-овқат ресурслари кўпайгач, очарчилик вақтларидагина камдан-кам учрайдиган ҳодиса сифатида сақланган. Диний Каннибализм анча вақт сақланиб, одамлар ўлдирилган душманлар, ўлган қариндошлар жасадларининг турли қисмларини ейишган; бунда одамлар ўликнинг куч-қуввати ва б. хусусиятлари унинг гўштини еган одамга ўтади деган тасаввурлардан келиб чиқишган.

Prev Article

КАННА КИЙИК

Next Article

КАНОВИЗ