Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КАНО

КАНО — Нигериянинг шим. қисмидаги шаҳар. Кано штатининг маъмурий маркази. Автомобиль йўллари тугуни, т. й. станцияси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 595 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Мамлакатнинг йирик савдо ва ҳунармандчилик (кумуш, чармдан турли буюмлар тайёрлаш) маркази. Озиқ-овқат, кўн пойабзал, кимё, цемент саноати корхоналари, тўқимачилик ф-каси мавжуд. Ун-т бор. Шаҳар 9-а. дан маълум. 19-а. гача Кано давлати пойтахти бўлган.