КАНОЭ

КАНОЭ (испанча canoa — қайиқ) — спорт қайиғи; шакли қайиққа ўхшасада, эшкак ўрнатиладиган айриси бўлмайди, сирти силлиқланган фанер ёки пластмассадан ишланган. Эшкакчилар сони — 1, 2, 6 киши бўлади. 1 кишилик Каноэнинг уз. 520 см гача, кенглиги камида 75 см, оғирлиги камида 16 кг бўлади. 2 кишилик Каноэда бу рақамлар 650, 75, 20 ва 6 кишилик Каноэда эса 1100, 85, 50 га тенг. Спортчилар бир куракли эшкакни бир тиззага чўккалаган ҳолда эшадилар. Эркаклар пойгаси (1 ва 2 кишилик Каноэда) 1936 й. дан олимпиада мусобақалари дастурига киритилган (яна қ. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш).

Prev Article

КАНОП

Next Article

КАНСИ