КАНСИ (ҳақиқий исми Сюань Е., (1654.4.5-1722.20.12, Пекин) – Хитойдаги манжурларнинг Цинь сулоласи императори (1662 й. дан). Канси хукмронлиги вақтида манжурлар томонидан Хитойни истило қилиш тугалланган. Қўшни халклар ва давлатларга нисбатан босқинчилик сиёсати олиб борган. 1691 й. да Халхани босиб олган, Ойрат хонлиги билан уруш олиб борган. Канси даврида Тибетда манжурлар сулоласининг ҳукмронлиги мустаҳкамланган, Амур дарёси бўйидаги рус қишлокларига ҳужумлар уюштириб турган, Россия билан Нерчинск шартномаси тузилган (1689). Унинг буйруғига биноан, Хитойда энг тўлиқ «Канси цзидянь» иероглиф луғати тузиш бошланган.