КАНТ (Kant) Иммануил (1724.22.4 — Кенигсберг — 1804.12.2) — немис файласуфи. Немис классик фалсафасининг асосчиларидан бири. Кенигсберг ун-тида проф. (1770—96). Мантиқ ва метафизикадан ҳамда табиий фанлардан, хусусан, геогр. дан дарс берган. Кант критицизм ёки трансцендентал фалсафанинг асосчиси ҳисобланади. Кант фалсафаси қуйидаги ривожланиш босқичини босиб ўтди:
1) , табиий-илмий босқич (1747—| 1755) — бу даврда «Осмоннинг умумий табиий тарихи ва назарияси» (1755) асарини ёзди, бунда у ўзининг космогоник назариясини олга сурди (қ. Кант гипотезаси);
2) метафизик босқич — у Вольф метафизикасидан воз кечиб, танқидий олами ва ақл-идрок оламининг шакли ва асослари ҳақида», 1770);
3) танқидий босқич — бу даврда Кант кўпроқ билиш муаммолари билан шуғулланди. «Соф аклнинг танқиди» (1781), «Амалий ақлнинг танқиди» (1789),. «Мулоҳаза қобилиятининг танқиди» (1790) асарлари шу даврда ёзилган. Кант билиш назариясида агностицизмга мойил. Кант билиш жараёнида «нарса ўзида» билан «биз учун нарса»ни бир-биридан фарқ қилади. «Нарса ўзида» — ўзича мавжуд бўлган объектдир. «Биз учун нарса» — объектнинг инсон идрок қилган қисмидир. Унинг фикрича, инсон «нарса ўзида» (моҳият)ни билишга қодир эмас, у фақат «биз учун нарса»ни, яъни ҳодисаларни билиши мумкин. Кант агностицизми инсон билими аниқ тарихий характерга эга эканлиги билан чегараланганлигига, инсон ҳеч вақт ҳамма нарсани охиригача билиб ололмаслигига асосланган. Борлиқнинг барча қисмлари билиш объекти бўла олмаслиги ҳам бу ерда муҳим аҳамиятга эга;
4) танқидийдан кейинги босқич — бу давда Кант мантиқ, пед., табиий геогр. ва прагматик антропология (яъни характерология)га оид маърузаларини нашр эттирди. Кант фикрича, инсон тажриба ва амалиёт билан ҳар қандай билимга эга бўлавермайди. Инсонда априор (тажрибагача) билимлар ҳам бўлади. Булар туғма билимлардир (мас, мат., фалсафа ва б.). Илмий билишнинг ишончлилиги ва ҳақиқийлиги унинг энг умумийлиги ва зарурийлиги билан белгиланади. Кант ўз фалсафасида билиш назариясини биринчи бўлиб фалсафий муаммо сифатида атрофлича ишлаб чиқишга ҳаракат қилди.
Кантнинг ахлоқий қарашлари унинг «Ахлоқ метафизикаси асослари» (1775), «Инсон табиатидаги азалий ёмонлик» (1792) каби асарларида баён қилинган. Ахлоқий бурчни ахлоқий қонун шаклида таърифлайди. Унинг маъноси шуки, ҳар бир инсон шундай хатти-ҳаракат қилиши лозимки, бу бошқалар учун ҳам қоидага айлансин. Кант виждонни ахлоқий ҳакам деб таърифлайди. Инсонларнинг бир-бирига муҳаббати ва ҳурмати асосий инсоний бурчлардир. Гаман, Гердер ва Якоби К. нинг ғояларига қарши чикдилар. Фихте, Шеллинг, Гегель эса ўзларининг идеалистик метафизикасини Кант номи билан боғладилар. Кант ўзининг ижтимоий фалсафасида ахлоқни сиёсатдан устуворлигини таъкидлайди. У бошқа халқлар ерларини босиб олиб ўзини оклашга уринишни, жиноят қилиб ўз айбига иқрор бўлмасликни, ажратиб ташла ва хукмронлик қил ақидасини ахлоққа зид хатти-харакат деб баҳолайди. Кант фикрича, инсон хуқуқи муқаддасдир. Кантнинг қарашлари кейинги илмий ва фалсафий тафаккур тараққиётига таъсир кўрсатди. 19-а. нинг 60-й. ларида Кант ғоялари асосида неокантчилик вужудга келди.