КАНЗАС-СИТИ

КАНЗАС-СИТИ — АҚШнинг марказий қисмидаги шаҳар, Миссури штатида, Канзас дарёсининг Миссури дарёсига қуйилиш ерида. Аҳолиси 441,5 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Қ. х. районининг муҳим савдо маркази. Саноатининг асосий тармоқлари — озиқовқат, металлсозлик. Пўлат қуйиш, машинасозлик, радиоэлектроника, нефтни қайта ишлаш, кимё, ёғочсозлик, полиграфия саноати корхоналари, ун-т бор. Шаҳарга 19-а. да асос солинган. Амалда К.-С. Канзас штатидаги худди шундай номланувчи шаҳар билан бирлашиб кетиб, 1,5 млн. дан ортиқ аҳолига эга бўлган агломерацияни ташкил этади.

Loading...