КАПАН

КАПАН (1938 й. дан, 1990 й. гача Кафан) . — Арманистондаги шаҳар. Зангезур тоғи ён бағрида жойлашган. Т. й. станцияси. Аҳолиси 42,4 минг киши (1990-й. лар ўрталари); Арманистон кон-руда саноатининг маркази. Капан атрофида мис рудаси қазиб олинади. Шаҳарда мис-руда к-ти, ёруғлик техникаси ишлаб чиқариш з-ди, трикотаж, мебель ф-калари, озиқ-овқат саноати корхоналари, ўлкашунослик музейи, театр бор. Туризм ривожланмоқда.