КАПИЛЛЯРЛАР

КАПИЛЛЯРЛАР (лот. capillaris — тола, қил) , қил томирлар — одам ва ҳайвонларнинг барча тўқималари таркибидаги энг майда (нозик) қон томирлар. Қон артериядан артериолага, Капиллярлар олди томирлари (прокапилляр)га, сўнгра Капиллярларга ўтади. Капиллярлар уз. 0,5 мм бўлади, девор бўшликлари орқали ҳаво ва моддалар алмашинуви рўй беради. Капиллярларнинг бошланиш қисми артерияга, кейинги қисми эса венага тааллуқлидир. Қон Капиллярлардан посткапиллярларга, ундан венулага ўтиб, сўнгра вена томири бўйлаб давом этади. Натижада қон айланиш доираси вужудга келади. Лимфа К. и (қон Капиллярлар идан ўта нозиклиги билан фарқ қилади) бирбирига қўшилиб, лимфа томирларини ҳосил қилади, улар тўқималардан лимфа суюқлигини шимиб, лимфа йўлига ўтиб, охири венага қуйилади, организмдаги ёт зарралар ва касаллик қўзғатувчи бектерияларнинг лимфа тугунлари орқали зарарсизланишига ёрдам беради.