КАПИТАЛ

КАПИТАЛ (нем. Kapital; лот. capitalis — бош, асосий) , сармоя — кенг маънода — ўз эгасига даромад келтириш хусусиятига эга бўлган жами воситалар ва маблағлар; янги қиймат келтирувчи, ўзини ўзи кўпайтирувчи қиймат. Товарлар ва хизматлар и. ч. учун кишилар томонидан яратилган ресурслар; тор маънода — и. ч. воситалари кўринишидаги ишга қўйилган, ишлаб турган даромад манбаи (ашёвий Капитал).

Капиталнинг пайдо бўлишига товар и. ч., товар муомаласи дастлабки шарт ҳисобланади. Бозорда ўзига хос, алоҳида товар — иш кучининг пайдо бўлиши билан оддий товар и. ч. капиталистик и. ч. га айланади, товар и. ч. нинг шу даврида товар муомаласидаги пул К. га айланади. Капитал кўп цикллар давомида и. ч. да иштирок этадиган асосий капитал ва бир цикл давомида иштирок этадиган ва тўлиқ сарфланадиган айланма капиталга бўлинади. Пул Капитали (сармоя) — ашёвий Капитал сотиб олиш учун сарфланадиган пул воситаларини ифода этади, яъни пул Капиталга айланиши учун и. ч. га авансланади.

Иқтисодий назарияда Капитал ишлаб чиқариш омилларидан бири тарзида изоҳланади. Қийматнинг кўпайиши инсон меҳнати (иш кучи) ва и. ч. воситалари (хом ашё, машина, станоклар) бирлашганда, яъни и. ч. шароитида юз беради. Капитал саноат К. и, савдо К. и, ссуда К. и, судхўрлик К. и (тарихий) шаклларида фаолият кўрсатади. Ривожланган бозор иқтисодиёти шароитларида Капиталнинг корхона, фирма, банклар. К. и, турли акциядорлик жамиятларига тегишли акциядорлик Капитали, заҳира Капитали, устав К. и. сингари кўринишлари мавжуд. Тадбиркор жисмоний шахсларга тегишли Капитал дастмоя дейилади ва ҳар гал товар олиб сотишда ишлатилади.

Садир Салимов.

Loading...