КАППАДОКИЯ

КАППАДОКИЯ — Кичик Осиёнинг марказида (ҳоз. Туркия ҳудудида) жойлашган қад. вилоят. К. нинг қад. ахолиси ўзини «хаттлар» деб аташган. Мил. ав. 2-минг йилликда Каппадокия ҳудудида Хетт подшолигиштг асосий қисми жойлашган. Мил. ав. 3-а. ўртаси — 1-а. ларда мустақил подшоҳлик, мил. 17-й. дан Рим провинцияси. Кейинчалик Понт подшолиги билан биргаликда Византия империяси таркибига кирган. 1074 й. К. ни салжуқийлар забт этганлар. 15-а. дан Усмоняи турк империяси таркибида. Каппадокия ўзининг катта ерлари ва минглаб қулларига эга ибодатхоналари билан машҳур бўлган. 19-а. нинг 80-й. ларида Каппадокия ҳудудидан Оссуриядаги қулчилик тараққиёти тўғрисида муҳим маълумотлар берувчи қад. оссурий миххат ҳужжатлари («каппадокия жадваллари») топил ган.

Loading...