КАПРОЛАКТАМ

КАПРОЛАКТАМ — е – аминокапролактам кислотанинг лактами, оқ рангли кристалл модца, суюқланиш т-раси 68—69°, қайнаш т-раси 262,5°. Сувда ва органик эритувчиларда, мас, спирт, эфир, бензолда яхши эрийди. Капролактамнинг муҳим хоссаси полимерланиб қимматбаҳо полимерполикапроамид ҳосил қилишидир. Капролактамнинг асосий усулларидан бири — циклогексанни ҳаво кислороди билан каталитик оксидлаб циклогексанонга, сўнгра уни гидроксиламин билан таъсир эттириб циклогексаноноксимга айлантиришга асосланган. Сўнгги оралиқ маҳсулот Бекман қайта гуруҳланиши орқали Капролактамга айлантирилади. Капролактам фенолдан ҳам синтез қилинади. Капролактам полиамид пластмассалар, плёнкалар, сунъий толалар ва лизинлар олишда қўлланилади. Ўзбекистонда Капролактам Чирчиқ ш. даги з-дда ишлаб чиқарилади.

Loading...