
КАПСУЛА
КАПСУЛА (лот. capsula — қутича) — 1) биол. да — одам ва ҳайвонларда турли аъзолар ва уларнинг айрим қисмларини ёки патологик тузилмалар (мас, ўсма) ни ўраб олган парда (мас, жигар К. си, буйрак К. си, бўғим К. си ва б.). Асосан, толали бириктирувчи тўқима, баъзан ёғли клетчаткадан тузилган бўлади;
2) фармакологияда — ютиладиган дорилар солинадиган ғилофча; желатина ёки крахмалли бўлади. Оғиз шиллиқ пардасини таъсирланишдан сақлайди, дорининг ёқимсиз ҳиди ёки таъми одамга сезилмайди. Капсулани очмасдан бутунлигича ютилаверади;
3) микробиологияда — К. ли бактерия ҳужай-ралари атрофидаги шиллиқ қават.