КАРАНТИН БЕГОНА ЎСИМЛИКЛАР — қ. х. учун ўта хавфли, муайян ҳудудда учрамайдиган ёки кам тарқалган бегона ўсимликлар. Бу ўсимликлар экинлар ҳосилини камайтиради, уларнинг айрим турлари кишиларга ва чорва молларига катта зиён келтиради. Қ. х. ни бегона ўсимликларнинг кириб қолиши ва тарқалишидан муҳофаза қилиш учун кўпгина давлатларда махсус қонунлар (Ўзбекистонда «Ўсимликлар карантини тўғрисида» қонун 1995 й. 31 авг. да) қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учрамайдиган ва карантин тадбирлари қўлланиладиган .via хавфли бегона ўсимликлар Тиканли итузум — Чизиқбаргли итузум — Каролина итузуми — Уч гулли итузум — Америка сассиқ какраси — Калифорния кунгабоқари — Киприкли кунгабоқар — Барг бандли кунгабоқар — Тукли кунгабоқар — Стригалар — Уч бўлакли амброзия — Куп йиллик амброзия — Кам гулли ценхрус (лантарсимон) — Қатгиқ тукли тиканмева — Ҳинд эшиноменси — Виргиния эшиноменси — Биденс бипината — Ғарб кассияси — Тора кассияси — Тўпгулли кротон — Жўвасимон диодия — Жанубий эмекс — Тиканли эмекс — Ҳошияли сутли ўт — Аррасимон сутли ўт — Печаксимон ипомея — Юраксимон баргли жакамент ўти — Пенсильвания сув мурчи — Раймония сув мурчи — Сесбания макрокарпа — Майда дуккакли сесбания — Бурчакбаргли қовоқсимон ўт — Тиканли сида — Узбекистан ҳудудида кам тарқалган карантин бегона ўсимликлар Зарпечаклар Какра (пуштиранг) Шувоқбаргли амброзия Cuscuta sp.sp. Acroptilan repens D. L. Ambrosia artimisifolia L.
Мамлакатда учрамайдиган Карантин бегона ўсимликларга қарши ташқи Карантин бегона ўсимликлар тадбир-чоралари кўрилади, жумладан, чет элдан келтириладиган барча ўсимликлар, уруғлар, турли багажлар ва юклар, шунингдек, ички Карантин бегона ўсимликларга олинган туман ва хўжаликлардан келтириладиган юклар, албатта, текширувдан ўтказилади.
Карантин бегона ўсимликларга умумий (қ. Бегона ўтлар), шунингдек, махсус қарши кураш чоралари қўлланилади: уруғлик хўжаликларда уруғлик участкалар учун бегона ўтлари йўқ, тоза ерлар ажратилади; К. б. ў. ўсган участкаларда эса, уларни гуллагунга қадар йўқотиш учун махсус агротехник, механик ёки кимёвий тадбирлар амалга оширилади; К. б. ў. уруғи аралашган уруғлик материал алоҳида биноларда сақланади ва тозаланади; хўжалик учун яроқсиз ўсимлик қолдиқлари йўқ қилибташланади; К. б. ў. уруғи аралашган уруғлик материалларини вилоят доирасида ташиш Давлат уруғлик назорати инспекциясидан, четга чиқариш учун эса қ. х. ўсимликлари карантини бўйича Давлат инспекциясидан берилган махсус рухсатнома билангина амалга оширилади. Султон Алимуҳамедов, Пётр Дементьев, Маркс Жуманиёзов.