КАРАВАЖИЗМ

КАРАВАЖИЗМ — 1) 17-а. Европа рангтасвиридаги реалистик йўналишнинг илк шаклланиш даврига хос бадиий воситалар тизими. Бу тизимга (айниқса, италиялик рассом Караважо ижодида яққол намоён бўлган) демократик бадиий идеаллар, уни ҳаққоний ва ҳаётий акс эттиришга интилиш, асарда жонли ҳаракат ҳолати, тасвирланаётган жиемга қизиқиш, нурсоя қарама-қаршилигига урғу бериш, мавзуга маҳобатлилик бахш этиш каби хусусиятлар хос. Караважизм 17-а. Европа рассомлари (Рембрандт, П. Рубенс ва б.) ижодида муҳим роль ўйнади;

2) 17-а. Европа рангтасвиридаги йўналиш. Голландия, Фландрия, Франция, Испания, Германия ва б. даги Караважо издошлари ижодида яққол кўзга ташланади. Барча марказлар (Рим, Неаполь, Генуя ва б.) рангтасвирида ёрқин намоён бўлди. Жумладан, рассомлар О. Жентилески, К. Сарачени, Ж. Б. Караччоло ва б. ижодида ўзига хос тарзда намоён бўлса, айрим рассомлар (Б. Манфреди ва б.) ижодида Караважизмнинг расмий усул ва мавзулари юзаки қўлланилган.