КАРБАМИН КИСЛОТА

КАРБАМИН КИСЛОТА, H2NCOOH — карбонат кислотанинг амиди. Мол. м. 61,04. Эркин хрлда учрамайди. Ҳосилаларидан Карбамин кислота эфирлари (уретанлар), амиди (мочевина), гидразиди (семикарбазид), тузлари (карбаматлар) ва галоген ангидридлари маълум. Мас, аммоний карбамат (H2NCOONH4) — гигроскопик кристалл модда. Сувда, этанолда яхши, суюқ аммиакда ёмон эрийди. 59° да карбонат ангидрид (СО2) ва газ ҳолатдаги аммиак (NH3)ra парчаланади. СО2 ва NH3 ни ўзаро таъсир эттириб олинади. Карбаматлар олишда ишлатилади. Карбамин кислота хлорангидриди (карбамоилхлорид) H2NCOC12 — суюкқик, қайнаш т-раси 61—62° (ажралиш б-н); сақланганда цианур кислота ва HClra ажралади. Аммоний хлорид ёки аммиакка фосген таъсир эттириб олинади, мас.,ЫН4С1 + СОС12 – ^ NH2COC1 + 2HC1. Органик бирикмаларга CONH2 гуруҳини киритиш учун қўлланилади.