КАРДАНЛИ МЕХАНИЗМ — бирбирига нисбатан ўзгарувчан бурчак остида жойлашган икки валнинг айлани-шини таъминлайдиган механизм. Италиялик олим Ж. Кардано номи билан аталган. Бикр (қаттиқ) ва эластик (қайишқоқ), синхрон ва асинхрон хиллари бор. Бикр Карданли механизмда валлар звенолари қўзғалувчан қилиб бириктирилганлиги учун айланади; эластик Карданли механизмда валлар махсус элементлари эластик ҳолатга эга бўлгани учун айланади; синхрон Карданли механизмда валлар ўзгармас тезликда; асинхрон Карданли механизмда валлар ўзгарувчан тезликда айланади. Валлари ўқ бўйлаб суриладиган Карданли механизм хам бўлади. Транспорт машиналарнинг карданли узатмаларида станоклар, асбоблар ва б. да қўлланилади.