КАРДИОЛОГИЯ

КАРДИОЛОГИЯ (кардио… ва…логия) — тиббиёт фанининг бир бўлими: юрак-томир системасининг тузилиши, функцияси ва касалликларини, уларнинг юзага келиш сабаблари, ривожланиш механизмлари, ўзига хос кечиши ҳамда диагностикасини ўрганади, шунингдек, уларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. Кардиологиянинг мустақил фан сифатида шаклланиши ва ривожланиши 19-20-а. ларга тўғри келади. Бу Аристотель, Гиппократ, Диоскорид, Гален ва Ибн Синоларнинг фаолияти билан боғлиқ. 1628 й. инглиз врачи Гарвей қон айланиш доирасини тавсифлаганидан сўнг Кардиология масалаларига оид билимлар тўплана борди. 1761 и. австралиялик врач Ауэнбруггер ички аъзоларни тадқиқ этишнинг янги усули — перкуссияпп кашф этди. 19-а. да стенокардия, ревматизм, юрак порокларига хос клиник аломатлар аниқланди. Француз врачи Ж. Буйо (1835) ва Г. И. Сокольский (1836) асарларида ревматизм ва юракнинг шикастланиши ўртасида боғликлик борлиги ҳақидаги фикрлар илгари сурилган. Франциялик олим Р. Лаэннек томонидан 1816 й. стетоскопнит ихтиро этилиши ва амалиетда аускультация усулининг жорий қилиниши (1819) туфайли юрак-томир касалликлари диагностикаси кўлами анча кенгайди.

1889Й. француз врачи П. Потеп артериал қон босимини ўлчаш асбоби — монометрни таклиф этди; шу мақсадда 1896 й. италиялик олим С. Рива-Роччи аппаратидан фойдалана бошланди. 19-а. нинг 2-ярмига келиб физиология фани улкан ютуқларга эришди. Немис физиологи К. Людвиг ва рус олими Ф. В. Овсянников узунчоқ мияда томирларни ҳаракатлантирувчи марказ борлигини, Э. Вебер (немис), И. Ф. Цион ва И. П. Павлов марказий нерв системасининг юрак ва томирлар фаолиятига таъсир этиш хусусиятини аниқладилар. С. Б. Боткин клиник Кардиологияга асос солди. Г. Ф. Ланг (1935) нинг юрак-томир системаси касалликлари таснифи ва миокард дистрофияси тўғрисидаги таълимоти ҳанузгача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Ўзбекистонда Кардиология соҳасига 20-а. нинг 30 й. ларида асос солинди, бунда терапевтик мактаб асосчилари М. Н. Слоним ва Н. А. Кассирскийлар юрактомир касалликларига терапевтик ёндошиш йўналишларини белгилаб бердилар. Уларнинг бу соҳада олиб борган тадқиқотлари Кардиология тараққиётига асос бўлди. Ўрта Осиё шароитида юқори ҳарорат, қуёш нури, қуруқ ва чанг ҳавонинг қон айланишига салбий таъсири ўрганилди. (3. И. Умидова, О. Н. Павлова, Н. И. Исмоилов, X. И. Янбоева), шунингдек, қон айланиш меъёрлари ва патологиясига хос кўрсаткичлар аниқланди. Об-ҳаво ўзгаришининг гипертония билан касалланган беморларга метеопатик таъсири тавсифлаб берилди; артериал босим (АБ) нинг кўтарилиши беморнинг ёшига бевосита боғлиқ эканлиги ўрганилди (А. К. Каплан, А. Б. Баҳодиров, Р. А. Каценович, А. А. Орифжонов ва б.). Гипертония касаллигинпт кечиши қонтомир реактивлиги, ташқи нафас, буйраклар функцияси, сув-туз алмашинуви ҳолатлари ўрганилиб, бунда АБ нинг кўтарилиши б-н улар ўртасида бевосита боғлиқлик мавжудлиги аниқланди (А. Б. Баҳодиров, 3. А. Долимов, Т. У. Мақсудхонов ва б.). Липидлар алмашинуви натижасида электролитлар ва микроэлементлар алмашинувидаги бузилишларда паралеллар юзага келиши, атеросклероз ривожланишида иммунологик реактивликда ўзгаришлар бўлиши қайд этилди (А. Хўжаев, А. И. Николаев, Н. Уу. Абдуллаев, Шодмонов ва б.). Атеросклероз билан шикастланган қон томирларни жарроҳлик усулида даволаш (В. В. Воҳидов, Ў. О. Орипов, Д. С. Ғуломов, ШМ. Каримов ва б.) мумкинлиги : илмий ва амалий жиҳатдан асосланди. Маҳаллий доривор ўсимликлардан тайёрланган 5 та янги препаратдан атеросклероз, аритмия, миокард инфарктини даволашда фойдаланиш (Р. Қ. Курбонов, Г. К. Қиёқбоев); ўткир миокард инфарктига чалинган беморлар соғлиғини босқичма-босқич тиклаш масалалари ҳал этилди. Юрак-томир системаси касалликларининг об-ҳаво шароитига боғлиқлиги (КМ. Йўлдошев, Ў’. Б. Шаронов, A. M. Убайдуллаев), юрактомир касалликларининг диагностикаси ва олдини олиш йўллари ўрганилди (РА. Абдуллаев). Ин-т олимлари томонидан беморларга ёрдам кўрсатишнинг янги шакли — амбулатор даволаш йўлга қўйилди. Ҳозир республикада амбулатор даволашга ихтисослаштирилган 10 дан ортиқ марказ фаолият кўрсатади. 1999 й. дан Кардиология и. т. ин-тининг кардиология марказит айлантирилиши кардиология муаммоларини аниқ ягона режа асосида ривожлантириш имконини берди.

Ад.:Юлдошев Кардиология, Хол матов Б. Х., Максумова М. Г., Клиническая электрокардиография, Т., 1995; Юлдашев Кардиологияи др., Фармакотерапия инфаркта миокарда, Т., 1995.

Равшанбек Қурбонов.

Loading...