КАРЕЛ ТИЛИ — карелларинт тили. Фин-угор тиллари оиласининг болтиқбўйи-фин гуруҳига мансуб. Карел тилида 131 минг киши гаплашади (1992). Карел, ливвик ёки олонец ва людик каби диалектларга бўлинади. Грамматик қурилишига кўра, агглютинатив, янги сўзлар суффикслар ёрдамида ҳосил қилинади. Унлилар баъзан сингармонизма учрайди. Шу тидда бой халқ ижоди («Калевала») сақланиб қолган. 20-а. ўрталаридан бошлаб ёзуви рус ва фин алифболари асосида.