КАРФАГЕН

КАРФАГЕН (финикийча Картадашт — янги шаҳар) — Шим. Африкадаги қад. шаҳар-давлат (ҳрз. Тунис ш. атрофи). Финикийлар томонидан мил. ав. 825 й. да барпо қилинган. Карфаген мил. ав. 3-а. нинг бошига келиб Шим. Африка, Сицилия (Сиракузадан ташқари), Сардиния ва Жан. Испанияни босиб олгач, Ўрта денгиз бўйидаги қудратли давлатга айланган, бу эса у билан Рим ўртасидаги тўқнашувни келтириб чиқарган. Пуни урушлари (мил. ав. 264—146 й.)даги мағлубиятдан кейин Карфаген римликлар томонидан вайрон қилинган (146), унинг асосий ҳудуди Римнинг Африка вилояти таркибига киритилган, қолгани Нумидияга берилган. Карфаген санъати ва маданиятига оид моддий маданият ёдгорликлари оз миқдорда сақланиб қолган.

Loading...