КАРИМОВ Ғулом Каримович

КАРИМОВ Ғулом Каримович (1909.15.4 — Тошкент — 1991.2.1) — адабиётшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969). Фи-лол. фанлари д-ри (1962), проф. (1963). Ленинграддаги Тарих, фалсафа ва лингвистика ин-тини тугатган (1935). Ўзбекистон Фанлар қўмитаси (1943 й. дан Ўзбекистон ФА) қошидаги Тил ва адабиёт ин-тида илмий ходим (1938—48), Ўзбекистон пед. фанлари и. т. инти директори (1948—51), Ўрта Осиё ун-ти (ТошДУ) ўқитувчиси (1951—53), кафедра мудири (1954—84), проф. маслаҳатчиси (1984—91). Илмий фаолияти ўзбек мумтоз адабиётини ўрганишга бағишланган. Каримов «Лайли ва Мажнун»нинг илмийтанқидий матнини тайёрлаган (1945). Навоий, Муқимий, Фурқат, Алмаий, Нодим Намангоний ва б. нинг ижодига оид маълумотларни, ҳаёти ва ижодий меросини тўплаган, тадқиқ этган. Олий ўқув юртлари («Ўзбек адабиёти тарихи», 1966) ва ўрта мактаблар учун («Ўзбек адабиёти тарихи», 1974, 1985; Н. Маллаев, С. И. Исматов билан ҳамкорликда) дарслик, методик қўлланмалар тузган.

Ас: Муқимий, Т., 1970; Халқ, тарих, адабиёт, Т., 1977.

Ад.: Қосимов Б., Долимов У., Fyлом Каримов ҳаёти ва ижодий фаолияти бўйича филолог студентлар учун биобибли-ографик кўрсатма, Т., 1989; Баркамоллик, Т., 1999.

Prev Article

КАРИМОВ

Next Article

КАРИО...