КАРИМОВ

КАРИМОВ Жўра (1946.17.12, Қарши тумани Яккаёғоч қишлоғи) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1999). Қарши пед. ин-тининг физика-мат, ф-тини тугатган (1968). 1968-79 й. ларда Қарши туманидаги 12 – мактаб, 1979 й. дан 9-мактабда физика ўқитувчиси. Каримов физика дарсини ўзи ясаган кўргазмали қурол асосида ўтказади. Унинг баҳолар кўрсаткичи, электр ҳаракати кўргазмалари кўргазмали қуроллар танловида совринли ўринни эгаллаган. Каримов янги педагогик технологиялар асосида физика фанини ўқитишда «конференция», «мулоқот», «миллий ўйинлардан фойдаланиш» каби замонавий дарслар орқали ЭҲМлардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга билим бериб келмоқда.

Loading...