КАРКИДОН СУВ ОМБОРИ — Фарғона вилояти Қувасой дарёсидаги гидротехника иншооти. Сув омбори Фарғона вилояти Кува тумани билан Қирғизистон Республикаси чегарасида, Назарота тоғолди билан Қувасой водийси адирлари оралиғидаги табиий ботикда қурилган. Биринчи навбати 1961—63 й. лар охирида, иккинчи навбати 1967 й. да қуриб битирилди. Каркидон сув омбори тўғони бал. 70 м, уз. 420 м. Умумий ҳажми 218,4 млн. м3, фойдали ҳажми 211,5 млн. м3; сув юзаси майд. 9,65 км2; максимал уз. 5,5 км; ўртача чуқ. 36,7 м. К. с. о. дан сув чиқариш иншооти (уз. 340 м) ва махсус канал (уз. 2,7 км, чуқ. 2,7 м, сув ўтказиш имконияти 50 м3/с) оркали сув Жанубий Фарғона каналита оқиб ўтади. Каркидон сув омборига сув уз. 27 км бўлган канал орқали берилади. Сув омбори қурилиши Фарғона вилоятининг Қува, Охунбобоев, Олтиариқ, Фарғона туманлари экин майдонлари сув таъминотини яхшилади.