КАРЛОВО — Болгариянинг марказий қисмидаги шаҳар. Стара-Планина ва Средна-Горатоғлари оралиғидаги Карлово сойлигида жойлашган. Эфир мойли ўсимликларни ўстириш ва қайта ишлаш р-нининг маркази. Машинасозлик (енгил трактор, узум терувчи комбайнлар и. ч.), тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Бальнеологик курорт. Туризм ривожланган.