КАРЛСРУЭ

КАРЛСРУЭ — Германиядаги шаҳар, Баден-Вюртемберг ерида. Аҳолиси 276,5 минг киши (1998). Карлсруэ — транспорт йўлларининг йирик тугуни, дарё порти. Канал оркали Рейн дарёсига чиқилади. Нефтни қайта ишлаш (нефть қувурлар орқали Марселдан келтирилади), транспорт (станок, вагон, локомотив) ва электротехника машинасозлиги, металлсозлик, кимё, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шаҳардан 10 км нарида (Леопольдхафен) атом тадқиқотлари маркази жойлашган. Унт, Технология ин-ти, Тасвирий санъат Давлат академияси, Баден ўлка музейи, Кунстхалле бадиий музейи, ботаника ва ҳайвонот боглари мавжуд. Карлсруэ 1715 й. да маркграф Карл Вильгельм томонидан бунёд этилган. 18—19-а. ларда қурилган сарой ва боғлар бор.