КАРНАЙ

КАРНАЙ — пуфлама мусиқа асбоби. Бўйи узун (2—2,5 м), найсимон, огзи конус шаклида, жездан ясалади. Бир-биридан ажраладиган (олиб юришга қулайлик учун) уч бўлакдан иборат. Бармоқ тешиклари йўқ, овози кучли ва йўғон, диапазони бир октава оралиғида. Сурнай, ноғора, доираларга ҳамоҳанг бўлади. Карнайнинг тўғри ва тирсакли (тўғри бурчак остида икки марта букилган) турлари қадимдан Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларида, шу жумладан, Урта Осиёда тарқалган. Ўтмишда ҳарбий мусиқа чолғуси сифатида ҳарбий юриш хабарчиси, жанг майдонида ғалаба жарчиси бўлган. Ҳозирда байрам, тўй ва б. тантаналарда чалинади. Охирги пайтда Карнай замонавий миллий эстрада ансамбл (мас, «Аббос» гуруҳи)лар таркибига ҳам киритилмоқда.

Prev Article

КАРНАВАЛ

Next Article

КАРНАТАКА