КАРНО (Carnot) Никола Леонар Сади (1976.1.6 – Париж – 1832.24.8) – француз физиги ва муҳандиси, иссиқлик двигателлари назариясини яратувчилардан бири. «Оловнинг ҳаракатга келтирувчи куч ва бу кучни ривожлантирадиган машиналар ҳақида мулоҳазалар» номли ягона ва машҳур асарида (1824) иссикликдан харакат олиш масаласини кўриб чиқди. Идеал айланма жараённи (Карно цикли) тахлил қилиб, у иссиқроқ жисмдан совуқроқ жисмга иссиқлик ўтгандагина фойдали иш бажаради, деган хулосага келди. У, шунингдек, ф. и. к. фақат иситкич ва совиткич т-раларига боғлиқ, иссиқлик двигателининг тузилиши ва иш бажарувчи жисм табиатига боғлиқ бўлмайди, деб тушунтиради (Карно теоремаси). Б. Клапейрон 10 йилдан сўнг (1834) Карно фикрларини математик шаклга келтирди. Кейинроқ Р. Клаузиус ва У. Томсон (Кельвин) К. ғояларини ривожлантириб, термодинамиканинг иккинчи бош қонунини баён қилдилар (1850).