КАРОЛИНА ОРОЛЛАРИ — Тинч оке аннинг ғарбий қисмидаги архипелаг, Микронезияаа. Микронезия Федератив штатлари (Марказий ва Шарқий Каролина о. лари: Косрае, Понпей, Трук, Яп о. лари) ва Палау Республикаси таркибига киради. Расмий тили — инглиз тили. К. о. 1 —10° ш. к. ва 131 — 163° шқ. у. оралиғида жойлашган 936 вулкан ороли ва атоллардан иборат. Қуруқлик қисмининг майд. 1320 км2 га яқин. Барча йирик ороллари (энг баланд жойи 791 м) вулкан ҳаракати натижасида вужудга келган бўлиб, маржон рифлари билан ўралган. Фосфат конлари бор. Иқлими экваториал ва субэкваториал иқлим-Йиллик ёғин 2250 мм дан 3000—4500 мм гача, Кусаис о. да 6000 мм. Каролина ороллари — тайфунлар (йилига ўртача 25 тагача) вужудга келадиган жой. Вулкан оролларида доим яшил тропик ўрмонлар ва саванналар бор; маржон оролларида асосан, кокос пальмаси ва панданус дарахти ўсади. Маҳаллий аҳоли тропик деҳқончилик, балиқ овлаш ва чорвачилик билан шуғулланади. Каролина оролларини 1528 й. да испан денгизчиси Сааведра кашф қилган. Испания қироли Карл II номи билан аталган.