КАРОТИНОИДЛАР

КАРОТИНОИДЛАР — ўсимликлар, айрим микроорганизмлар (замбуруғлар, бактериялар) ва ҳайвонларнинг сариқ, пушти ёки қизил пигмент». К. кимёвий табиатига кўра, асосан, циклик тузилишга эга бўлган углеводлардир. Ёғлар ва органик эритувчиларда яхши эрийди. Эркин ёки оқсиллар билан комплекс ҳолда учрайди. Каротиноидлардан каротин (ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида), ксантофилл (ўсимликларнинг яшил қисмида), ликопин (помидор мевасида), криптоксантин (сариқ маккажўхори донида), астаксантин (қисқичбақасимонлар қалқонида), пектиноксантин (моллюскалар гонадасида) кўп учрайди. Каротиноидлар одам ва ҳайвонлар организмига, одатда, озиқ билан ўтади. Каротиноидлардан р-каротин ва криптоксантин А провитамин (қ. Витаминлар) бўлиб, жигарда витаминга айланади. Р-каротин тиббиётда кенг қўлланилади; К. — озиқовқат саноатида бўёвчи модда сифатида ишлатилади. Каротин препаратларидан А авитаминозда, унинг коллоид сувли эритмаларидан куйган ва совуқ урганда оғриқсизлантирувчи малҳам сифатида фойдаланилади. Каротин ўсимликлардан олинади; микробиология саноатида синтез қилинади.

Loading...