КАРПИНСКИЙ Александр Петрович

КАРПИНСКИЙ Александр Петрович (1847.7.1, ҳоз. РФ Свердловск вилояти Краснотурьинск ш. — 1936.15.7, Москва) — рус геолог олими, жамоат арбоби. Россия геологлар илмий мактабининг асосчиларидан. Петербург ФА акад. (1889), Россия ФА президенти (1917-36), Украина) ФА акад. (1925 й. дан). Петербург кончилик I ин-тини тугатган | (1866). Ўша институтда проф. (1877 — 96). Геология комитети директори (1885—1903). Илмий I ишлари геол. нинг тектоника, палеонтология ва палеогеография, стратиграфия ва б. га оид. Биринчи марта Шарқий Европа платформаси тектоник тузилишининг асосий белгиларини аниқлаган, тектоник ва палеогеографик харитасини тузган, тоғ жинсларини ўрганишда микроскоп усулини биринчилардан бўлиб қўллаган. Уралолди букилмасида пермь системасига мансуб арти ярусини ажратган (1874). Карпинский геологик хариталар учун шартли белгилар ишлаб чиққан ва бу шартли белгилар Халкаро геол. конгрессида (1881) қабул қилинган. Россия ФА геол. фанлари соҳасида улкан илмий кашфиётлар учун 1946 й. да Карпинский номида мукофот ва олтин медаль таъсис этган. Свердловск вилоятидаги шаҳар, Уралдаги тоғ, минерал, Курил о. ларидаги вулкан, ин-т, Санкт-Петербургдаги Геол. музейи ва б. К. номи билан аталган.

Loading...