КАРПОВ Владимир Васильевич

КАРПОВ Владимир Васильевич (1922.28.7, Оренбург) — рус ёзувчиси. 2-жаҳон уруши қатнашчиси ва уруш Қаҳрамони (1944 й. 6 июль). Тошкент ҳарбий билим юрти (1942), ҳарбий академия (1947) ва Москвадаги адабиёт ин-тини (1954) тугатган. 1930 — 59, 1968—73 й. ларда Тошкентда яшаган ва ишлаган. Ҳарбийлар ҳаётидан ҳикоялар, қиссалар, романлар («Мангу жанг», 1967; «Маршаллик нишони», 1970; «Тирик олинсин!», 1975) ва «Саркарда» (1984) ҳужжатли қиссасини ёзган. «Маршал Жуков, унинг сафдошлари ва душманлари уруш ва тинчлик йилларида» (1989) китоби муаллифи. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистан Давлат мукофоти лауреати (1970).