КАРРАЛИ ЮЛДУЗЛАР

КАРРАЛИ ЮЛДУЗЛАРосмон сферасида бир-бирига нисбатан яқин жойлашган 3 ёки ундан ортиқ юлдузлар системаси. Каррали юлдузлар аъзолари ўзаро гравитацион боғлиқ бўлиб, умумий масса маркази ёки асосий бош юлдуз атрофида ҳаракатланади. Қўшалоқ юлдузлардан 1/3 аслида Каррали юлдузлардан иборат эканлиги маълум бўлди. Аъзолари сони 6 — 7 та бўлган Каррали юлдузлар топилган. Каррали юлдузлар таркибига физик ўзгарувчан ва рентген юлдузларининг кириши катта амалий аҳамиятга эга, бу билан уларнинг массаларини аниқлашга имкон беради. Каррали юлдузларни биринчи марта 17-асрда инглиз олими В. Гершель кашф этган ва 1784 й. 700 Каррали юлдузларни ўз ичига олган жадвални тузган. Бундай юлдузлардан 30000 таси маълум (2002). Каррали юлдузларнинг ҳаммасини ҳам телескоплар ёрдамида ажратиб кўриб бўлмайди. Бундай юлдузларнинг баъзилари равшанлигини ўзгартириб туради. Равшанлигининг ўзгариб туришига ёки спектридаги чизиқларнинг даврий силжишларига (йўлдош юлдузнинг марказий юлдузни тўсиб ўтиши сабабли) қараб бир-бирига ниҳоятда яқин жойлашган Каррали юлдузлар аниқланади. KAPPEP (Karrer) Пауль (1889.21.4 – Москва — 1971.18.6) — швейцар органик кимёгари ва биокимёгари. Цюрих унти проф. (1918 й. дан), шу ун-т ректори (1950—52), фахрий проф. (1959 й. дан).

Асосий илмий ишлари каротиноидлар, флавинлар ва витаминларга оид. Ликопин С40Р56нинг (13 қўшбоғли) тузилишини аниқлаган (1911), шунингдек, каротинни хроматография усули б-н оптик таъсирчан а ва оптик таъсирчан бўлмаган (3-изомерга ажратган. а – ва р-токоферолларни (Е витамини) синтез қилган (1938). К, витаминининг структура формуласини топган (1939). С-токсиферин, С-дигидротоксиферин, С-курарин, С-колебассининг тузилишини аниқлаган (1961). Нобель мукофоти лауреати (1937, инглиз олими У. Хоуорс б-н ҳамкорликда).