КАРСТ, карст ҳодисаси (Динара тоғлигиниж шим.-ғарбий чеккасидаги Карст платоси номидан) — тоғ жинслари (оҳактош, доломит, бўр, гипс, туз)нинг сувда эриши натижасида содир бўладиган ҳодиса. К. ҳосил қилувчи тоғ жинслари ер шарида 51 млн. км2 га яқин майдонни эгаллайди. Карстнинг ривожланиши учун сув ҳарорати юқори булиши шарт. Карст ер юзидан чуқурлашган сари камайиб боради. Карстлар очиқ ва ёпиқ турларга булинади. Карстланувчи тоғ жинслари ер устида ётса, Карстнинг карр, воронка, қудуқ, ғорлар каби шакллари о ч и қ (яланғоч) Карст дейилади. Бундай Карстлар Ўрта денгиз атрофи мамлакатларида, Қрим, Кавказ ва Ўрта Осиёнинг баъзи жойларида бор. Карстланувчи тоғ жинсларининг усти кум, гид ва б. жинслар билан қопланган бўлса, ё п и қ К. дейилади. К. Ғарбий Европа, Америка, Австралияда, Крим я. о. да, Кавказда, Шарқий Европа текислигининг купгина қисмида, Сибирь ва Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Карст таркалган жойларда ер усти сувлари жуда кам. Ёғинларнинг ҳаммаси Карстга ёки тоғ жинсларидаги ёриқларга сингиб кетади. Карстланувчи тоғ жинсларига сингиган сув водийларда ер юзига булоқ шаклида чиқади. Бундай булоклар Ўзбекистон худудида (Нурота, Томди, Зарафшон, Чатқол, Туркистон тоғлари этакларида) кенг тарқалган бўлиб, аҳолини сув билан таъминлашда аҳамиятли. Карст тарқалган жойларда гидротехник иншоот, кўп қаватли иморат, т. й. қуриш ноқулай. Гидротехник иншоот (Норак, Чорвоқ ва б. ГЭС) лар, бинолар, йуллар қуришдан олдин Карст ҳодисаси синчиклаб ўрганилади. Карст турли қазилма бойликларни қазиб олишда ҳам анча қийинчиликлар (шахталар қазишда тоғ жинслари мустаҳкамлигини бўшаштиради, шахталарни сув босиб кетади) туғдиради.