КАРТИНА

КАРТИНА (рус.) — мустақил бадиий қийматга эга бўлган рангтасвир асари. Рассомлик санъатининг бошқа асарлари (этюд, эскиз)дан фарқли ўлароқ мукаммал, якунланган бўлади ҳамда фреска, китобат санъати (жумладан, миниатюра)га ўхшаб маълум интерьер, майдон, сатҳ ёки бадиий безак тизимлари билан боғланмайди, мустақиллиги билан улардан фарқланади. Картина асос (мато, ёғоч ёки металл тахта, картон, қоғоз), грунт ва бўёклар қатламидан иборат. Картина тасвирий санъат (дастгоҳли санъат)нинг энг хос турларидан.