КАРТЛИ

КАРТЛИ (Карталиния) — Шарқий Грузиядаги тарихий вилоят. Кура дарёси водийсида. Антик ва Византия манбаларида Иберия номи билан маълум. Мил. ав. 4-а. дан Картли подшолиги (Иберия). Картли тахм. 337 й. да христианликни қабул қилган. Мил. 10-а. нингохиридан Картли ягона грузин давлатининг ўзаги бўлган. 15-а. нинг 2-ярми — 18-а. ларда Картли подшолиги.