КАРУЗО

КАРУЗО (Caruso) Энрико (1873.24.2 – Неаполь — 1921.2.8) — итальян хонандаси (тенор), бельканто санъатининг йирик намояндаси, жаҳон опера ижрочилигининг атоқли вакилларидан. Ёшлигида черков хорига қатнашган. 1894—1901 й. ларда Италия ва Қоҳира опера театрларида ишлаган, 1903 й. дан «Метрополитен-опера» (Нью-Йорк) театрининг яккахони. 1898 й. дан Жан. ва Шим. Америка ҳамда Европа мамлакатларида гастролда бўлган. Ижроси — драматик жўшқинлиги, серзавқлиги ҳамда ўзигагина хос самимийлиги билан ажралиб туради. Ҳажмдан кенг ва кучли, ниҳоятда жозибали овоз соҳиби К. репертуаридан жами 80 дан opтиқ, опера партиялари ўрин олган. Шу билан бирга Карузо мумтоз черков мусиқаси асарлари, мумтоз романслар, неаполитан ва б. халқ қўшиқларини нозик дид билан талқин этган.

Loading...