
КАРВОН
КАРВОН (форс.) — 1) узоқ, жойларга юк ва одам ташувчи, қатор бўлиб кетаётган ҳайвонлар (туя, эшак, хачир, отлар), аравалар ва уларни бошкарувчи шахслар гуруҳи, қатори. Карвон узилиб қолмаслиги учун энг олдинги ва охирги ҳайвонга қўнғироқ осиб қўйилган;
2) ўзаро ёрдам ва хавфсизликни таъминлаш учун бирга қўшилиб йўлга чиққан йўловчилар, сайёҳлар ёки элчилар гуруҳи. Карвонни карвонбоши бошқарган;
3) дарё К. и — ўзи суза олмагани учун қатор қилиб шатакка олинган кемалар (баржа, соллар);
4) узоқ масофаларга махсус юк ташиб берадиган кемалар бирикмаси; кетма-кет кетаётган ёки кетма-кет турган бир неча кема.