Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

КАСБИ НАМОЗГОҲИ

КАСБИ НАМОЗГОҲИҚашқадарё вилояти (қад. Касби қишлоғи)даги меъморий ёдгорлик (16—17-а. лар). Аҳоли сайил ва диний байрам вақтида йиғиладиган майдондаги намозгоҳ. масжид. Баланд пештоқли намозгоҳ (31×9,5 м) тарҳи тўғри тўртбурчакли, бош тарзи шарққа (майдонга) қараган. Ўзаро равоқ орқали бир-бири билан боғланган хоналар (4,4×4,4 м) асоси бир хил бўлиб, 5 гумбазли, ўртада марказий хонақоҳ (5,8×5,8 м). Ундаги меҳроб 5 қиррали, чуқур равоқли қилиб ишланган, меҳроб ташқарига бўртиб чиққан. Марказий хона равоқларга, атрофдаги хоналар эса қалқонсимон қаносларга таянган. Қашқадарё маҳаллий халқ меъморлиги анъаналарини ўзида мужассамлантирган Касби намозгоҳи ҳажмдор шакли, тузилиши, ўзига хос безаклари билан ажралиб туради.