
КАШФИЁТ
КАШФИЁТ — изланиш, текшириш, и. т. натижасида, баъзан эса тасодифан топилган, яратилган илмий янгилик. Унга табиат ҳодисалари ва жамият қонуниятларини онгли равишда илмий идрок қилиш натижасида эришилади. Кашфиёт туфайли моддий дунёнинг илгари инсониятга маълум бўлмаган объектив қонуниятлари, хоссалари ва ҳодисалари маълум бўлади. Кашфиёт инсониятнинг билиш жараёни даражасини тубдан ўзгартиради. Кашфиёт фан-техника инқилобининг асосини ташкил этади, фан ва техника тараққиётига тубдан янги йўналишларни бахш этади. Инсон босиб ўтган тарихий жараёнда жуда кўп Кашфиётлар қилинди. Кашфиёт билан ихтирони бир-биридан фарқлай билиш керак. Кашфиёт натижасида муайян қонуниятлар яратилади, ихтиро натижасида эса муҳим янгиликлар яратилиши мумкин. Mac, Архимеднинг сув чиқариш винти ўта янгилик бўлса ҳам у ихтиро ҳисобланади, И. Ньютоннинг бутун олам тортишиш қонуни эса оламшумул Кашфиёт дир. Ҳатто ички ёнув двигателининг яратилиши ҳам ихтиро, лекин Н. Коперникнинг Ернинг ўз ўқи атрофида ва сайёралар (шу жумладан, Ер)нинг Қуёш атрофида айланиши тўғрисидаги ғояси — оламшумул Кашфиёт Автомобиль ва самолётнинг яратилишини ҳам илмга, табиат крнуниятларига асосланган ихтиро дейиш мумкин. Лекин Галилео Галилейнинг қушларнинг учишига тақлид қилиб самолётнинг учиш схемасини яратиши Кашфиёт ҳисобланади. Беруний, Ибн Сто, Улуғбек яратган қонуниятлар ҳам Кашфиётлар жумласига киритилади.
Ҳар қандай ихтиро ҳам Кашфиёт бўла олмайди, лекин ихтиро Кашфиётга суянган ҳолда қилинади. Атом ва водород бомбаларининг кашф қилинишини Кашфиёт жумласига киритиш мумкин, бироқ, ракеталарни ясаш ихтиро ҳисобланади (яна қ. Ихтирочилик).
Кашфиёт ҳам, ихтиро хам қонунчиликда муҳофазаланади. Илмий Кашфиётлар ва ихтироларни рўйхатга олиш, муаллифлик ҳуқуқини қонунларда мустаҳкамлаб қўйиш давлат тизими мавжуд. Ўзбекистонда Кашфиёт ва ихтироларни муҳофазалаш ишлари билан ЎзР Давлат патент идораси шуғулланади (қ. Ихтирочилик ҳуқуқи).