КАШКАЙЛАР

КАШКАЙЛАР (ўзларини кашкай деб атайдилар) — Эрондаги (Форс вилоятида) халқ. 780 минг киши (1990й. лар ўрталари). Қабила, гуруҳларга бўлиниб ярим кўчманчилик билан ҳаёт кечирадилар. Озарбайжон тили лаҳжасида сўзлашадилар. Диндорлари — шиа мусулмонлар. Кашкайлар кўчманчи чорвачилик, деҳқончилик, гилам ва жун мато билан шуғулланади.

Loading...