КАШТА

КАШТА (форс. — чизилган, тортилган) — амалий безак санъатининг кенг тарқалган тури; игна билан тикиб туширилган гул, тасвир, нақш. К. кўлда (игна, илмоқли игна, шгаокли бигиз б-н) ёки машинада, асосан, мато (бўз, чит, сатин, шойи, бахмал, мовут ва б.) ва чарм (этик, маҳси, пичоқ қини, камар, от жабдуклари ва б.)га тикилади. Кашта мужассамотида ўсимликсимон нақшлар, ҳандасий шакллар, фазовий жисмлар, мева ва ҳайвонларнинг услублаштирилган тасвирлари, байтлар, кейинроқ кишиларнинг қиёфалари, меъморий обидалар ҳам ўз ифодасини топди.

Кашта тикиш турли усулларда матога аввалдан ахта (андаза) ёрдамида туширилган гул, тасвир, нақш асосида, баъзан матодан иплари суғурилиб тайёрланган асосда санама усулида бажарилади. Бунда жун, ип, ипак (рангли), зиғир толали табиий ва сунъий (синтетик) толалардан, металл (тилла, кумуш)дан тайёрланган иплардан фойдаланилади, шунингдек, дур, нозик, пистон, баъзан қимматбаҳо тош ва тангалар кенг ишлатилади. Мато, мўйна, чармлардан аппликация (қуроқ) тикишда Каштадан фойдаланилади.

Кашта буюмлар (палак, сўзана, чойшаб, гулкўрпа, кирпеч, дорпеч, зардевор ва б.), кийимлар (кўйлак, дўппи, нимча, пешонабанд, камар ва б.), муста-қил безак намоёнларда кенг ишлатилади (яна қ. Каштадўзлик, Зардўзлик).

Loading...