КАСИК (испанча cacique) — 1) Мексика, Вест-Индия ва Марказий Америкадаги индейслар йўлбошчиси (доҳийси). Касик лавозими, одатда, маълум уруғ, оилада меросий бўлган. Касиклар ва уларнинг авлодидан ацтеклар, майя ва б. халкларнинг зодагон табакалари шаклланган. Касик ларнинг бир қисми испан мустамлакачилари томонига ўтган ва катта ер эгалари, амалдорларга айланган;
2) Лотин Америкаси ва Испаниянинг маълум вилоятларида ҳарбийлардан чиқиб ҳокимиятни эгаллаб олган обрўли сиёсатдонларнинг аталиши. Касиклар ёрдамида марказий ҳокимият ўз ҳукмронлигини жойларда олиб борган бошқариш тартиби касикизм деб ном олган.