КАСПИЙ ҲАРБИЙ ФЛОТИЛИЯСИ

КАСПИЙ ҲАРБИЙ ФЛОТИЛИЯСИ — Каспий денгизидаги ҳарбий қўшилма. 1722 й. да Астрахонда тузилган. 1867 й. дан асосий базаси Бокуга кўчирилган. 1918—19 й. ларда Астрахон Каспий ҳарбий флотилияси, 1919—20 й. ларда Волга-К. ҳ. ф. деб юритилган. 1920 й. июлда унинг негизида Каспий Денгиз Кучлари ташкил этилган, 1931 й. дан яна К. ҳ. ф. номи берилган. Каспий ҳарбий флотилияси 2-жаҳон уруши давридаги Сталинград жанги ва Кавказ учун олиб борилган жангларда Каспий денгизи орқали алоқани таъминлашда ва муҳим юкларни ташишда хизмат кўрсатган.

Loading...