КАССЕЛЬ

КАССЕЛЬ — Германиядаги шаҳар, Гессен ерида, Фульда дарёси бўйида. Аҳолиси 198 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Транспорт машинасозлиги (локомотивсозлик, вагонсозлик ва автомобилсозлик), электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат, полиграфия саноати, асбоб-ускуналар, кимёвий толалар и. ч. корхоналари мавжуд. Давлат бадиий тўплами, Гессен ери музейи, Янги галерея бор. Шаҳарга 10-а. да асос солинган. 13—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.

Loading...