КАССИТЛАР

КАССИТЛАР — мил. ав. 2—1-минг йилликда ҳоз. Ғарбий Эрон ҳудудида яшаган тоғлик қабилалар. 16-а. да Бобилни эгаллаб, 400 й. га яқин ҳукмронлик қилган кассит сулоласига асос солишган. Касситлар тилининг генетик алокалари аниқланмаган. Турли халқлар билан аралашиб кетган.