КАТАЛАЗА

КАТАЛАЗА (юн. katalysis — бузилиш) — оксидоредуктазалар синфига мансуб фермент. Водород пероксид (Н2О,)нинг сув (Н2О) билан кислород (О2) га парчаланишини катализлайди: 2Н2О2^2Н2О+О2 Сувнинг қуйи концентрацияларида Каталаза қуйи спиртлар, полифеноллар ва б. ни оксидлаб пероксидазага хос фаолликни намоён қилади. Каталаза барча ҳайвон ва ўсимликлар тўқималарида, асосан, сут эмизувчилар жигари ва эритроцидларида ҳамда аэроб микроорганизмларда мавжуд. Мол. м. 225000—248000. К. ингибиторларига кўпчилик тузлар (мас, сульфидлар, цианидлар, азидлар, фторидлар) киради. Каталазанинг биологик функцияси тўқима мембраналарини Н2О2 дан, супероксиддисмутаза билан биргаликда эса супероксид радикалидан ҳимоя қилишдир. Одам эритроцидларидаги Каталаза фаоллигини аниклаш тиббиётда баъзи касалликларга ташҳис қўйишда қўлланилади.

Loading...